Туркия Соғликни сақлаш вазири бир ўлимдан қолди (видео)
Олам
−
16 Февраль 2023
17921Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожанинг зиёрати чоғида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Ahaber” телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, Фахриддин Кожа зилзила бўлган ҳудуддаги жароҳатланганларнинг ҳолидан хабар олиш учун улар вақтинчалик жон сақлаётган чодирларга борди. Зиёратдан сўнг чодирлар олдидаги иситиш учун ёқилган кўмир аланга олиб, портлади.
Портлаш айнан қайси ҳудудда содир бўлгани ҳақида маълумот берилмаган. Айтилишича, вазирнинг соғлиги жойида, зарар кўрганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа, Ҳатайдаги AFAD марказида ўтказган йиғилишида халқ мисли кўрилмаган фалокат билан курашаётганини таъкидлади. Шунингдек, у умуминсоний саъй-ҳаракатлар учун барча халқларга самимий миннатдорчилик билдирди.
LiveБарчаси