Туркия сайёҳлар учун қачон очилиши маълум қилинди
Олам
−
24 Май 2020
13522Бу йил Туркияда сайёҳлик мавсумининг чўққиси пандемия туфайли куз ойларига кўчирилиб, декабрь ойига қадар узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат туроператорлари уюшмаси (TURSAB) раҳбари Фируз Багликая маълум қилган.
"Биз Туркияга бу йил сентябрь-октябрь ойларида максимал сайёҳлик оқимини кутмоқдамиз. Ноябрь ойида ҳам худди шундай зич жадвал бўлиши мумкин. Ёзни узайтириш истагида бўлган сайёҳлар учун денгиз курорти қўшимча имконият бўлиши кутилмоқда. Мавсум декабргача давом этади”, деди Багликая.
Унинг сўзларига кўра, бу йил туризм соҳаси учун асосий омил денгиз ва кўнгил очиш масканлари эмас, балки мезбон мамлакат ҳукумати сайёҳларни таъминлаши мумкин бўлган хавфсизлик даражасидир.
"Шу сабабли, сайёҳлар Туркиянинг илгари кўрмаган маданий ва тарихий обидаларини кўришни хоҳлашлари мумкин. Бундай жойларни зиёрат қилганларида, у ерлар денгиздан ёмон эмаслигини ҳис этишади. Туркияни янада яхшироқ билиб олишади”, деди у.
Туркия Маданият ва Туризм вазирлиги туризм муассасалари ходимлари ва мамлакат меҳмонларининг транспорти, жойлашиши, соғлиғи ҳолати бўйича кенг қамровли тадбирларни ўз ичига олган соғлом туризмни сертификатлаш дастурини ишга туширишини эълон қилган эди. Сертификатлаштириш дастури тўрт қисмдан иборат: "Йўловчилар саломатлиги ва хавфсизлиги", "Ишчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги", "Объектларда хавфсизлик чоралари" ва "Транспорт соҳасидаги хавфсизлик чоралари".