Туркия сайёҳлар учун чегараларини ёпмаслигини маълум қилди

Олам

image

Туркия чет эллик сайёҳлар учун чегараларини ёпмоқчи эмас. Бу ҳақда мамлакатнинг маданият ва туризм вазири Меҳмет Нурий Эрсой баёнот билан чиқди.

2020 йил ёз мавсуми бошланиши билан мамлакатда “Соғлом туризмни сертификатлаш” дастурини ишга туширади. Ушбу дастур транспорт, турар-жой хавфсизлиги ва туризм ишчилари ва сайёҳларнинг соғлиғини таъминлаш бўйича бир қатор тадбирларни ўз ичига олади.

“Турк халқининг меҳмондўстлиги тўғрисида мақола бор: “Биз қалъа эшигини ёпмаймиз”. Биз ҳар доим ушбу тамойилга амал қиламиз ва шунга асосланиб зарур чораларни кўришда давом этамиз”, деди Эрсой.

Унинг сўзларига кўра, аэропортлар, авиакомпаниялар, магистраль йўллар ва сайёҳлик иншоотларига нисбатан индивидуал ёндашув учун илмий асосланган пандемик протоколлар ва сертификатлаштириш ишлари аллақачон ишлаб чиқилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 139 771 нафарни ташкил этди. Беморлардан 95 780 киши соғайган бўлса, 3841 киши оламдан ўтган. Айни пайтда 40 150 киши шифохоналарда даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Туркияда

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг