Туркия Саудияда ҳарбий база жойлаштириши мумкин
Олам
−
16:47 556 2 дақиқа
Туркия Макка мудофаа пакти доирасида подшоҳликдаги ҳарбий иштирокини кенгайтириш фонида Саудия Арабистони ҳудудида ўз ҳарбий базасини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Haberler” хабар берди.
“Мамлакатда Туркия базасини ташкил этиш кун тартибида турибди. Агар бу амалга ошса, Туркия армияси 110 йилдан сўнг яна Маккани ҳимоя қилиши мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Туркия қисқа ва ўрта масофали зенит-ракета комплексларидан фойдаланган ҳолда Саудия Арабистонининг газ ва электр энергетика инфратузилмасининг тўртта энг муҳим объектини ҳимоя қилишда иштирок этишни режалаштирмоқда. Контингент сони, бўлинмалар таркиби ва улар жойлашадиган ҳудудлар яқин кунларда белгиланади.
Туркия ҳарбий контингентини Саудия Арабистонига юбориш тўғрисидаги қарорни республика парламенти тасдиқлаши керак. Овоз бериш жорий октябрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Хабар қилинишича, Туркия Саудия Арабистонига 200 дан ортиқ ҳарбий мутахассисларни ўтказиб бўлган, шунингдек, радиоэлектрон кураш воситалари ҳамда ер ва зенит-ракета комплексларини етказиб берган. Шу билан бирга, Анқара Яманда ҳужумкор операциялар ўтказишни режалаштирмагани, бироқ унинг армиясига тактик, стратегик ва логистик ёрдам кўрсатиши мумкинлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Макка мудофаа альянси 2026 йил 7 августда Саудия Арабистони, Покистон ва Туркия томонидан қўшма мудофаа тўғрисидаги битим имзоланганида ташкил этилган эди. Ҳужжат иштирокчи мамлакатлардан бирортасига қилинган қуролли ҳужумни учтасига ҳам қилинган ҳужум сифатида кўриб чиқишни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анқара ва Исломобод Макка пакти доирасида Саудия Арабистонида ҳарбий контингентларини жойлаштириши ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь