Сўм доллар ва еврога нисбатан қадрсизланишда давом этяпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 2 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12 сўм 40 тийинга қимматлашиб, 8574 сўм 74 тийинга етди.

Евро курси эса 15 сўм 80 тийинга қимматлашиб, 9747 сўм 76 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 49 тийинга қимматлади, 135 сўм 83 тийинга етди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

валюта курси Марказий банк

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг