Туркия С-400 ларни Украинага берадими? Анқарадан жавоб келди
Олам
−
23 Март 2022
35485Туркия АҚШ ёки НАТО босими остида С-400 зенит-ракета мажмуаларидан воз кечиш масаласини муҳокама қилмаяпти. Бу ҳақда “Известия” газетасига республика мудофаа саноати бошқармаси бошлиғи Исмоил Демир маълум қилди.
“Бу биз учун муҳокама қилинадиган мавзу эмас. Илгари биз бу масалани муҳокама қилганмиз, энди эса [Россия Федерацияси билан ҳамкорликни] давом эттирмоқдамиз. Бундан воз кечиш ҳатто муҳокама қилинмайди”, деган сиёсатчи нашрга.
Унинг қайд этишича, Туркия позицияси тинчликни таъминлаш ва Украинадаги можарога барҳам беришда ўз аксини топади.
“Мен Туркия бизнинг С-400 ларимиздан воз кечиб, уларни Украинага топшириши учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Бу уларга нима учун керак? Бу комплекслар улар учун ишлайди, улар Patriot’дан яхшироқ ишончли тизимлардир. Туркия Американинг йўриғига юради деб ўйламайман”, деган Давлат Думаси депутати Алексей Чепа “Известия” нашрига.
Аввалроқ Пентагон АҚШ Анқара билан Туркиянинг бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш бўйича Америка дастурига қайтиши ва санкцияларни бекор қилиши эвазига Киевга С-400 зенит-ракета комплексларини юбориш бўйича музокаралар олиб бораётгани тасдиқланган эди.
Қайд этиш керакки, Украина Президенти Владимир Зеленский Россияга қарши туриш учун АҚШ ва Ғарб давлатларидан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сўраб келяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь