Туркия разведкаси иккита фавқулодда хатарли террорчини ушлади
Олам
−
23 Сентябрь 2022
8247Туркия Миллий разведка ташкилоти (МİТ) Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган “Курдистон ишчилар партияси” (КИП) террор ташкилотининг икки нафар жангарисини қўлга олиш учун операция ўтказди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Атилла Чичек (код оти “Лехенк”) ва Ҳусайн Йилдирим (код оти “Алишер”) аллақачон Туркияга етказилган.
Туркия хавфсизлик тузилмаларига кўра, қўлга олинганларга давлат яхлитлиги ва бирлигини бузишга уриниш айби қўйилган.
Террорчи Чичек 2012 йил 25 сентябрь куни Туркия жануби-шарқидаги Тунжели вилоятида содир этилган портлашга алоқадор. Террор ҳужуми оқибатида етти киши, жумладан, олти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Айни террорчи 2020 йил 25 август куни шарқий Агра вилоятининг Доғубеязит туманида теракт уюштиргани учун қидирувга берилган эди.
Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Чичек узоқ вақтдан бери Сурия ва Эронда, Йилдирим эса Сурия ва Ироқда КИП террорчилари етакчилари сафида фаолият юритиб келган.
LiveБарчаси