Туркия пойтахтида сифатсиз ароқдан вафот этганлар 81 нафарга етди

Олам

image

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида қалбаки спиртли ичимликлар қурбонлари сони 81 нафарга етди. Давлатга тегишли TRT телеканали хабарига кўра, тергов давомида 36 нафар гумонланувчи қўлга олинган. 

Жорий йилнинг февраль ойи ўрталарида қалбаки дори воситаларидан фойдаланиш оқибатида 60 га яқин ўлим ҳолати қайд этилган. Пойтахт прокуратураси терговни давом эттирмоқда. Тергов жараёнида 36 нафар шахс қўлга олинган, яна 41 нафар гумонланувчи суд назорати остида қўйиб юборилган. 

Январь ойида турк оммавий ахборот воситалари Истанбулда 90 га яқин одам қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиб, шифокорларга мурожаат қилгани ва уларга метанол (метил спирти)дан заҳарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Истанбулда спиртли ичимликдан заҳарланган 70 киши вафот этди. Заҳарланиш ҳолатларининг деярли барчаси асосан Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қиладиган ҳудудда қайд этилган. 

Шу тариқа, январь ойидан бери Туркияда 150 дан ортиқ киши қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қурбонига айланди. Расмийлар мамлакатдаги алкоголь ишлаб чиқарувчилар ва савдо нуқталарини текширишни кучайтирди, бир неча ўн минглаб литр контрафакт маҳсулотлар мусодара қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг