Туркия пандемиянинг энг оғир босқичини бошдан кечираётгани маълум бўлди
Олам
−
13 Апрель 2021
4034Туркия ҳозирда коронавирус пандемиясининг энг оғир босқичини бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Республика Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа маълум қилган.
“Биз пандемиянинг энг қийин даврини бошдан кечирмоқдамиз. Туркия аҳолисининг камида 80 фоизи коронавирус касаллиги хавфи юқори бўлган шаҳарларда яшайди”, деган Кожа.
Шунингдек, у янги ҳолатларнинг 85 фоизи коронавируснинг "британча" штамми эканлигини маълум қилган.
Сўнгги пайтларда Туркияда коронавирус инфекциясининг кунлик ҳолати кўпаймоқда. 11 апрелда 50 минг, 10 апрелда 52 минг, 9 апрелда 55 мингта касаллик ҳолати тасдиқланган.
Мамлакатда жами 3,8 миллион киши коронавирус юқтирган, деярли 34 минг бемор вафот этган.
LiveБарчаси