Емоқнинг қусмоғи бор. Аҳмадбойдан зарар кўрганларга пули қайтарилмоқда
Жамият
−
28 Январь 2020
9397Жорий йилнинг 28 январь куни Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармасида оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилди, дея хабар қилмоқда МИБ матбуот хизмати.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2019 йил 20 май кунги ҳукмига кўра, А.Турсунбаев (Аҳмадбой номи билан танилган) ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан дастлабки тергов даврида хатланган ва олинган чет эл ва миллий валютадаги пул маблағлари, бино-иншоотлар, автотранспорт воситалари ва заргарлик буюмларини сотувга қўйиш, сотувдан тушган пул маблағларини 11 700 нафар жабрланувчилар фойдасига жами 418 млрд. 293 млн. 345 минг 854 сўм етказилган зарарни қоплаш учун пропорционал тарзда тақсимлаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган.
Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси масъул ходимлари томонидан юқоридаги ижро ҳужжатига асосан жиноий фаолиятдан орттирилган даромадларни легаллаштириш натижасида олинган ва иш бўйича далилий ашё деб эътироф этилганди. А.Турсунбоевнинг жиноят иши бўйича жами 26 млрд.
708 млн. 295,7 минг сўм, 12 млн. 580 минг 622 АҚШ доллари, заргарлик буюмлари ҳамда 29 дона қўчмас мулк объектлари, 8 турдаги автотранспорт воситалари ва бошқа мол-мулклар пул маблағлари етказилган зарар миқдорини қоплаш учун хатланганди.
Мазкур мол мулклар суд қарорига асосан сотувга қўйилиб, сотувдан тушган пул маблағларини жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш учун пропорционал тарзда тақсимлаш белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида дастлабки тергов даврида хатланган мазкур мол-мулкларларнинг баҳосини ҳозирги кундаги бозор қийматига мутаносиблиги аниқлаш мақсадида қайта баҳолаш лозимлиги юзасидан жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига ариза билан мурожаат қилинган бўлиб, мазкур суднинг ажримига асосан мол-мулкларни қайта баҳолаш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари хатланиб, рўйхатга олинган бўлиб, ҳозирда ушбу мол-мулкларни баҳолаш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. Ижро ҳаракатлари натижасида, қарздорнинг 3 турдаги кўчмас мулк объектлари ва 1 та автотранспорт воситалари электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилиб, пул маблағлари Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси депозит ҳисоб рақамига келиб тушган.
Бугунги кун ҳолатига, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармасига
4 мингдан ортиқ жабрланувчилар, ундирилган пул маблағларини шахсий пластик карта ҳисоб рақамларига ўтказиб беришни сўраб мурожаат қилган. 920 нафар ундирувчиларнинг аризасига кўра, уларга банк томонидан бепул пластик карточкалар очиб берилган бўлиб, ҳозирда ушбу пластик карталар эгаларига тарқатилмоқда. Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан электрон дастур ишлаб чиқилиб 11 700 нафар ундирувчилар ва уларга ундирилиши лозим бўлган маблағлар ҳақида маълумот жойлаштирилди.
Шунингдек, мазкур дастур келгусида ижро ҳаракатлари давомида ундирилган пул маблағларини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддаси талаблари асосида барча ундирувчиларга автоматик тарзда мутаносиб (пропроционал) равишда тақсимланиши ундирувчиларга пул маблағларининг ҳаққоний тақсимланиши имконини беради. Тергов давомида хатланган ҳамда мол-мулк сотувидан тушган пул маблағлари ҳозирда 146 млрд. сўмни ташкил этади.
Дастур орқали тақсимланган пул маблағлари ҳозирда жабрланувчиларнинг пластик карта ҳисоб рақамларига ўтказиш бериш ишлари бошлангани ва қисқа муддатда қолган ундирувчиларга ҳам пропорционал тарзда тушириб берилиши маълум қилинди.
LiveБарчаси