Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акар Қирғизистонга келди. Жапаров Тожикистонда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акар бошчилигидаги Туркия делегацияси Қирғизистонга келди. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров эса айни вақтда Тожикистонда бўлиб турибди.

Бишкекдаги “Манас” халқаро аэропортида туркиялик вазирни Қирғизистон Мудофаа вазирининг ўринбосари Оқилбек Ибраев, Туркиянинг Бишкекдаги элчиси Аҳмет Садиқ Доған ва бошқалар кутиб олди. 

Министр обороны Турции проводит встречи в Бишкеке

Ташриф доирасида Ҳулуси Акар Туркиянинг Бишкекдаги элчихонасида бўлиб, у ерда Туркия ва Қирғизистон барча соҳаларда, жумладан, сиёсат, маданият, иқтисодиёт ва мудофаа соҳаларида стратегик алоқаларни ривожлантираётганини таъкидлаган. Вазир Туркиянинг Қирғизистондаги дипломатик ваколатхонаси фаолиятидан мамнунлигини билдирган.

Ташриф доирасида Қирғизистон Мудофаа вазири Таалайбек Омуралиев билан учрашув режалаштирилган бўлиб, унда икки мамлакат мудофааси ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек, ҳарбий делегация “Ата-Бейит” тарихий-мемориал мажмуаси ва Чингиз Айтматовнинг уй-музейига ташриф буюриши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон томони Туркия билан мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни истаётгани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Туркия Республикаси Парламенти раиси Мустафо Шентоп билан учрашувда сўз очганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг