Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширдими?

3-саҳифа

image

Аввалроқ, диний олим ва блогер, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) Истанбулнинг Боҳчашеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. У Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилингани айтилмоқда. Бу ҳақда “Azon Global” хабар берди.

Маълум қилинишича, уни 9 май куниёқ шошилинч тарзда депортация қилишмоқчи бўлишган, лекин жамоатчилик аралашуви туфайли Эдирне шаҳрига жўнатилган.

“Эдирнедаги Миграция идорасида разведка назорати остида сақланган, кейинчалик яна Истанбулга қайтарилган. Бу орада у юридик тизимдан четлаб ўтилган ва ноқонуний тарзда Ўзбекистонга топширилган”, дейилади туркиялик адвокат Иброҳим Эргиннинг баёнотида.

Адвокатга кўра, хавфсиз жой истаб, бошпана сўраб келган инсонни мамлакатига қайтариб бериб юбориш ҳам қонуний, ҳам диний жиҳатдан жоиз эмас.

QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси билан боғланди, аммо расмийлар бу мавзуда маълумот йўқлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мубашшир Аҳмадга нисбатан қидирув эълон қилинганди. Аввал бошида Алишер Аҳмадович Турсунов Жиноят кодексининг 2442- (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилгани ҳақида маълум қилинганди, аммо кейин шахсга қидирув эълон қилинганлиги ҳақидаги ахборот Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош марказига киритиш жараёнида Жиноят кодексининг 2442--моддаси сифатида ёзилган бўлиб, техник хатога йўл қўйилгани аниқланганди. Аслида эса унга нисбатан Жиноят кодексининг 2443-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мубашшир Аҳмад Azon Global Алишер Турсунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг