Туркия Исроил билан барча алоқаларни узди – Эрдўған
Олам
−
13 Ноябрь
4838Туркия Исроил билан барча алоқаларни узди ва уларни тиклаш ниятида эмас. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Саудия Арабистони ва Озарбайжонга ташрифларидан қайтаётганда самолётда журналистлар билан қилган суҳбатида сўз очди.
“Биз Туркия давлати ва ҳукумати сифатида айни пайтда Исроил билан алоқаларни уздик. Ҳозирги кунда бизнинг Исроил билан ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Келажакда уни яхшилаш учун ҳам ҳеч қандай қадам ташламаймиз”, деди Эрдўған.
Унинг билдиришича, Туркия халқаро ҳуқуқ тамойилларига асосланган чораларни кўришга ҳаракат қилиб, Исроилга босим ўтказиш устида ишламоқда. Шунингдек, Анқара Фаластиннинг иттифоқчиси бўлиб қолади.
“Туркия Исроилнинг жиноятларига энг қатъий жавоб бераётган давлат бўлиб, бунга савдо алоқаларини тўхтатишни ҳам киритган”, деди Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Туркия Ғазо секторидаги ЦАХАЛ ҳарбий амалиёти туфайли Исроилдан маҳсулот олиб кириш ва экспорт қилишни бутунлай тўхтатган эди. Шунингдек, аввалроқ Туркия Мудофаа вазири Яшар Гулер Исроил Туркияга тўғридан тўғри таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирганди.
LiveБарчаси