Туркия Ироқ шимолида янги ҳарбий операция бошлади
Олам
−
28 Май 2019 5301 1 дақиқа
Туркия Ироқ шимолида Курдистон ишчи партиясига (PKK) қарши янги “Панжа” операциясини бошлади. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“PKK террорчи ташкилотига кўз очирмаган қаҳрамон аскарларимизга чегара ортидаги бу мураккаб операцияда омадлар тилайман”, деган Ражаб Эрдўған.
Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, “Панжа” операцияси режаси доирасида кеча, 27 май куни Қуруқлик кучлари артиллериячилар ва Ҳарбий ҳаво кучлари зарбаси ортидан ҳаво десантчилари ҳам Ироқ шимолидаги Ҳакурк туманида ҳарбий ҳаракатларга қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия бундан аввал Сурияда 2016 йилда “Фрот қалқони” ва 2018 йилда “Зайтун новдаси” ҳарбий операцияларини ўтказганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь