Туркия Фаластин учун кафил бўлишга тайёр – Хоқон Фидан
Олам
−
17 Октябрь 2023
8946Туркия Исроил билан тинчлик келишувига эришишда Фаластин учун кафил давлат сифатида ҳаракат қилишга тайёр. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан маълум қилди.
“Бошқа давлатлар ҳам Исроил учун кафил бўлиши керак. Иккала томон учун ҳам тегишли келишувга эришилгач, кафил давлатлар унинг талабларини бажариш учун жавобгарликни ўз зиммаларига олиши лозим”, дейди вазир.
Фиданнинг сўзларига кўра, бу "узоқ тинчлик" га эришишнинг ягона йўли. Акс ҳолда, агар кафолатлар бўлмаса, Исроил ва минтақа аҳолиси "ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди" ва буни таъминлаш учун "бошқаларни таъқиб қилишда" давом этади.
"Ушбу спираль узлуксиз равишда ўз-ўзидан айланади", деб хулоса қилган ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғазодаги инқирозни ҳал қилишнинг ягона йўли Фаластин мустақиллигини тан олиш эканини айтганди. Шунингдек, у Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа ташкилотлар Фаластин халқини ёлғиз қолдиргани, ваъдасининг устидан чиқмагани ва фаластинликларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилмаганини таъкидлаганди. Бундан ташқари, Эрдўған АҚШни террорчиларни ўқитиб, минтақани қон кўлига айлантиришда айблади.
LiveБарчаси