Туркия ҳукумати Истанбулни ҳалокатли зилзилага тайёрламоқда

Олам

image

Аввалроқ сейсмологлар Туркиянинг Истанбул шаҳри ва Мармар денгизи минтақасида 7,2-7,6 балли зилзила содир бўлишини башорат қилгани ҳақида хабар бергандик. Туркия ҳукумати мамлакатнинг энг катта шаҳри Истанбулни башорат қилинган зилзилага тайёрлаш ниятида. Бу ҳақда Туркия Экология ва шаҳарсозлик вазири Меҳмет Ўжасеки матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз жаноб [Истанбул ҳокими] Экрем [Имомўғли] ва Истанбул туманларининг раҳбарлари билан шаҳарда юз бериши мумкин бўлган зилзила масаласида учрашиб, принципиал келишувга эришдик. Келаси ҳафтадан [офатга тайёргарлик кўриш учун] ишни бошлаймиз”, дейди Меҳмет Ўжасеки.

Вазирнинг сўзларига кўра, Истанбул сейсмик фаоллик бўйича дунёнинг энг хавфли ўнта шаҳридан бири саналади.

“Зилзила хавфи сиёсатдан ташқари мавзу. Биз бир сонияни ҳам бой бермаймиз. Истанбулда 5 миллион 800 мингта бино бор. Улардан 1,5 миллиони хавф зонасида, 600 мингтаси юқори хавф ҳудудида”, дейди у.

Маълумот учун, жорий йилнинг 12 июль куни туркиялик сейсмолог Нажи Гўюрур Мармар денгизи минтақасида, хусусан 16 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Истанбул шаҳрида 7,2-7,6 балли силкинишлар бўлишини башорат қилганди.

Сейсмологлар аввалроқ Онадолу ва Евроосиё тектоник плиталари туташган зонада жойлашган Истанбул минтақасида кучли зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган эди. Уларнинг фикрича, бундай силкинишлар ортидан шаҳардаги 90 мингга яқин бино дарҳол қулаши, 260 мингдан ортғига зарар етиб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келиши ва бунинг оқибатида 4,5 миллион аҳоли бошпанасиз қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлган эди. Сўнги маълумотларга кўра, рўй берган зилзила қурбонлар сони 50 мингдан ошган. Шунингдек, мамлакатнинг Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазирлиги 763 000 та бинога зарар етгани, камида 41 791 бино жиддий шикастланган ёки вайрон бўлгани ҳақида маълумот берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made