“Туркистонбанк” банкрот деб эълон қилинди

Жамият

image

Марказий банк “Туркистонбанк”ни банкрот деб топилганини маълум қилди. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент туманлараро иқтисодий судининг “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган. 

Шунингдек, Марказий банкнинг тегишли қарорига асосан “Туркистон” тижорат банкининг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тўхтатган ҳамда суд томонидан А.К. тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойида Марказий банк “Туркистонбанк”дан лицензиясини чақириб олгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

“Туркистонбанк” банкрот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар