Турк футбол клуби зилзила оқибатида чемпионатдаги иштирокини тўхтатди
Спорт
−
10 Февраль 2023
3700Туркиянинг “Хатайспор” футбол клуби зилзила оқибатида жамоага етган зарар туфайли мамлакат чемпионатидаги иштирокини тўхтатди. Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси хабар берди.
Федерация президенти Меҳмет Буюкекшининг таъкидлашича, “Ғозиантеп” жамоаси ҳам турнирдаги иштирокини тўхтатмоқчи.
“Хатайспор” бизга хат юборди. Унда клуб ушбу мавсумда бошқа ўйин ўтказа олмаслигини маълум қилган. “Ғозиантеп” ҳам мусобақадаги иштирокини якунламоқчи. Агар шундай бўлса, чемпионатни 17 та жамоа билан давом эттирамиз”, дейди Буюкекши.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни зилзила оқибатида “Сивасспор” футбол клубининг дарвозабонлар мураббийи Ойхон Тенбелўғлининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.