“Туризм фидойиси” кўкрак нишони эгаларини топди

Жамият

image

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан таъсис этилган “Туризм фидойиси” кўкрак нишони илк бор ўз эгаларига топширилмоқда. Мазкур кўкрак нишони билан қуйидагилар тақдирланди.
1.    Абдуллаев Махмуд Мамаджанович – Жанубий Кореядаги “LAZZAT” ўзбек ресторани раҳбари;

2.    Бадак Садик – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг штатдан ташқари маслаҳатчиси;

3.    Бекжанова Амина Каримбаевна – “MUINAK TOUR” МЧЖ директори;

4.    Зарифуллаев Гулмурод Сайфуллаевич – “Синтобистон” оилавий меҳмон уйи раҳбари;

5.    Ибрагимов Шухрат Равшанович – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий бошқармасининг Маркетинг ва туризм муайян турларини ривожлантириш бўлими бошлиғи;

6.    Кадиров Дониёр Бахтиёрович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари – Полковник;

7.    Киёси Куросава  – Япониялик кинорежиссёр, сценарист, ёзувчи ва педагог;

8.    Махкамов Илҳам Рустамович – Транспорт вазирнинг биринчи ўринбосари;

9.    Назиров Алишер Носирович – Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилояти Риштон тумани бўлими аъзоси, кулол;

10.     Сайдаминов Муродулла – Orient Voyage сайёҳлик фирмаси бош директори;

11.     Софи Ибботсон – Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Туризм бренди элчиси;

12.     Салиев Тахиржан Нурмаматович – Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси раиси;

13.     Тони Тончиан Дзоу – “Ипак йўли” туризм халқаро университети ректори маслаҳатчиси;

14.     Тухватуллина Эльмира Акрамовна - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Dunyo bo‘ylab” телеканали давлат унитар корхонаси директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари;

15.     Убайдуллаев Равшан Умарович – “Амирсой” тоғ чанғи курортини ташкил этиш бўйича лойиҳа раҳбари;

16.     Уитердик Катерина – Хорижий тадбиркор;

17.     Шарапов Анвар Қурбанович – вафот этган (сўнгги иш жойи  Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси маслаҳатчиси);

18.     Холматов Эркин Иргашевич    - Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи;

19.     Ҳайитова Муҳайё Холмуродовна – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

20.     Ҳакимов Дилёр Зафарович - Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқуллодда ва Муҳтор Элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги Ваколатхоналар бошлиғи.

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони совриндорларини қутлаш маросими яқин кунларда тантанали равишда ўтказилади, унда Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов совриндорларга кўкрак нишонини топширади. 

Қайд этиш лозимки, “Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилиб, совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди.

Маълумот ўрнида, “Туризм фидойиси” кўкрак нишони Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5781-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан таъсис этилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туризм фидойиси

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг