Турин политехника университети ректори олий таълим вазирига биринчи ўринбосар бўлди
Жамият
−
29 Май 2019 8601 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 27 майидаги қарори билан олий ва ўрта махсус таълим вазирига биринчи ўринбосар тайинланди.
Қарорга мувофиқ, Конгратбай Авезимбетович Шарипов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Конгратбай Шарипов 2017 йилдан бери Тошкентдаги Турин политехника университети ректори лавозимида фолият олиб бораётганди.
Конгратбай Шарипов 1963 йилда Қорақалпоғистонда туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги муҳандис-механик.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь