Турдимов Самарқанд вилояти ҳокимлигига тасдиқланди
Жамият
−
13 Январь 2020
4304Бугун, 13 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров қатнашди.
Дастлаб, вилоят сайлов комиссияси раиси С.Нуриевнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақидаги ахбороти эшитилди.
Шундан сўнг халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Депутатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳамда вилоят Кенгашидаги доимий комиссияларни тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган 16 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган 14 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган 11 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган 10 нафар ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган 9 нафар депутатдан иборат партия гуруҳлари ташкил этилди.
Шунингдек, Кенгашнинг еттита доимий комиссияси тузилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Дастлаб ушбу масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига 2-Афросиёб сайлов округидан сайланган депутат Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовнинг номзодини халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.
Сўнгра мазкур масала юзасидан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги партиялар гуруҳ раҳбарларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Депутатлар Эркинжон Турдимовни номзодини қўллаб-қувватлаб, Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь