Турдимов 3 ҳоким ва 20 нафар ҳоким ўринбосарларига интизомий жазо чораларини қўллади

Жамият

image

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида 20 нафар ҳоким ўринбосарларига қатъий огоҳлантириш ва ҳайфсан интизомий чораси қўлланилиши белгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳоким ва ҳоким ўринбосарларига нисбатан интизомий жазо чораларининг қўлланилиши уларнинг иш самарадорлиги бўйича қайд этган рейтинг натижалари билан боғлиқ.

Қайд этилишича, йиғилиш доирасида вилоят бўйича рейтингда энг паст натижа қайд этган Пастдарғом, Каттақўрғон, Ургут туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрининг ҳоким ва ҳоким ўринбосарларидан ҳолат юзасидан изоҳ сўралган. 

Шунингдек, иқтисодиёт, инвестиция, қурилиш, ёшлар билан ишлаш, маҳалла ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият олиб бораётган ҳоким ўринбосарларининг йўл қўйган камчиликлари бирма-бир таҳлил этилган, рейтингда паст натижа қайд этган 20 нафар ҳоким ўринбосарларига қатъий огоҳлантириш ва ҳайфсан интизомий чораси қўлланилиши белгиланган. 

“Шунинг учун бугун алоҳида протокол чиқарилади. Энг охирги ўринни олган 3 тадан туман ҳокимининг ўринбосарлари огоҳлантирилади. Вилоятда ана шу рейтинг кўрсаткичини олгани, республикада шу рейтингни олгани, эътиборсиз қараганлиги муносабати билан ҳайфсан эълон қилинади”, дейди Турдимов. 

Маълумот учун, Эркинжон Турдимовнинг ўзи ҳокимлик қилаётган Самарқанд вилояти республикада мавжуд 14 та ҳудуд орасида 11-ўринни қайд этиб турибди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳолатига кўра ҳокимар фаолиятини баҳолаш орқали тузилган рейтингни эълон қилди. Рейтинг вилоят, туман ва шаҳарлардаги ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳолаш орқали тузилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг