Ҳоким ва “замхоким”ларининг рейтинги эълон қилинди
Жамият
−
28 Октябрь 2021
39363Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳолатига кўра ҳокимар фаолиятини баҳолаш орқали тузилган рейтингни эълон қилди. Рейтинг вилоят, туман ва шаҳарлардаги ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳолаш орқали тузилган.
Натижалар агентликнинг argos.uz портали “Рейтинг” саҳифасига жойлаштирилди ва у қуйидаги қисмлардан иборат:
- Натижадорлиги юқори ҳудудлар;
- Кўрсаткичлари энг юқори туман (шаҳар)лар;
- Ҳудудлардаги кўрсаткичлари энг қуйи туман (шаҳар)лар;
- Ҳоким ўринбосарларининг ЭМСК бўйича рейтинги.
Шунингдек, электрон хизматда туман (шаҳар) ҳокимларининг ТОП-20 талик, туман (шаҳар) ҳокимларининг ҚУЙИ-20 талиги ҳам жой олган.
Вилоятлар кесимида энг юқори ўринни Навоий вилояти (87 балл) эгаллаган. Энг паст кўрсаткич Сурхондарё вилоятида (66 балл) қайд этилган.
Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани (98,2 балл) Ўзбекистондаги 205 та туман орасида биринчи ўринни эгаллаган. Сариосиё тумани (60,8 балл) эса ҳудудлар ўртасида сўнгги ўринни эгаллаган.
Туман (шаҳар) ҳокимлари рейтингида Қоровулбозор (Бухоро), Янгибозор (Хоразм), Миробод (Тошкент) туманлари Ширин (Сирдарё), Ғозғон (Навоий) шаҳарлари ҳокимлар етакчи ўринларни эгаллаган. Туман (шаҳар) ҳокимларининг Қуйи-20 лиги рейтингида Сурхондарё вилоятининг бирдан 6 ҳудуди: Сариосиё, Шўрчи, Жарқўрғон, Узун, Қизириқ, Бойсун туманлари ҳокимлари етакчилик қилган.
Ҳоким ўринбосарларининг ЭМСК бўйича рейтингида Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳри 1-ўринни эгаллаган. Энг охирги 205-ўринда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри қайд этилган.
LiveБарчаси