Тўра Боболовга тегишли экани айтилаётган ҳақоратларга тўла аудио тарқалди
Жамият
−
18 Август 2022
30622Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Ангор тумани прокурори ўртасидаги суҳбат экани айтилган аудиоёзув тарқалди.
Аудиодан англашилишча, прокурор давлат бюджетини талон-торож қилишда гумонланган ташкилот ходим ёки раҳбарларини сўроқ қилиш учун терговга жалб қилган. Ҳолат бўйича қайта текширув ўтказиш ҳақида буйруқ берилган.
Суҳбат давомида прокурор бўш келмагач, ҳоким уни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қила бошлаган. Аммо ҳуқуқ ҳимоячиси ҳам бўш келмай, ҳокимга жавоб қайтарган ва у терговга тортган шахс давлат пулини талон-торож қилганини айтган.
“Итараман, менга ғўддайма сен, эй жўра ёқмаётган бўлса кет н****й, сенга ўхшаганларни тиқиб юбораман тушундингми?
Сен мени совунимга кир ювмабсан, “** твою мать” с****н, н****й”, дея ҳоким прокурорни ҳақоратлаган.
Шундан сўнг, Тўра Боболов экани айтилаётган шахс Ангор тумани ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаевга бўлиб ўтган ҳолат сабаб туман прокурори жавобгарликка тортилишини айтган.
Ҳолат бўйича ҳозирча на ҳокимлик, на прокуратура органлари расмий муносабат билдирмади.
LiveБарчаси