Тунисда намойишлар: Президент Бош вазирни истеъфога чиқариб, парламентни “музлатиб” қўйди (фото)
Олам
−
26 Июль 2021
3548Тунис Президенти Қаис Саид мамлакат Бош вазири Хишам Машиши истеъфога чиқишини эълон қилди. Мамлакатда Халқ вакиллари ассамблеяси — бир палатали парламент иши ҳам норозиликлар фонида тўхтатилган. Бу ҳақда “Al-Arabiya” хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бундан ташқари, мамлакатни қамраб олган ҳукуматга қарши норозилик намойишларида қатнашган депутатлар ҳам дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Давлат раҳбари энди ўзи Тунис ҳукуматига раҳбарлик қилишини маълум қилган. Тунис парламенти спикери, “Ан-Наҳда” партияси раҳбари Рашид Ганнушийнинг айтишича, Саид давлатни тўнтаришга уринишда иштирок этган.
Маълумотларга кўра, кеча, 25 июль куни Тунисда одамлар парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш талаблари билан пойтахт ва бошқа йирик шаҳарларнинг кўчаларига чиққан.
Намойишчилар ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни талаб қилган. Улар 2011 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлган ҳукмрон “Ан-Наҳда” партиясининг сиёсатига қарши чиққан.
LiveБарчаси