Тунис қирғоқларида муҳожирларнинг 4 та қайиғи ҳалокатга учради
Олам
−
24 Апрель 2022 6713 1 дақиқа
Тунис қирғоқларида муҳожирлар бўлган тўртта қайиқнинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар берган.
Тунис қирғоқ қўриқлаш хизмати ходимининг маълум қилишича, қайиқларда 120 киши бўлган, улардан 98 нафари қутқариб олинган. Унинг қўшимча қилишича, қутқарув операцияси Сфакс провинцияси қирғоқларида олиб борилган.
Аввалроқ, Япония шимолида KAZU 1 круиз кемаси ҳалокатга учраганди. Унинг бортида 26 киши бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь