Японияда круиз кемаси ҳалокатга учради
Олам
−
23 Апрель 2022 11205 1 дақиқа
Япония шимолидаги Хоккайдо қирғоқларида KAZU 1 круиз кемаси ҳалокатга учради. Унинг бортида 26 киши бор. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, KAZU 1 бортида 24 нафар йўловчи, жумладан, икки бола, шунингдек, кема капитани ва унинг ёрдамчиси бор.
Экипаж ва йўловчилар қутқарув жилетларини кийиб, воқеа жойига патруль қайиқлари ва самолётларини юборган Япония денгиз хавфсизлиги бошқармасидан ёрдам кутмоқда.
Воқеа сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Live
Барчаси