Тўлов тизимларига нисбатан киберҳужум бўлмади – Марказий банк
Жамият
−
04 Февраль 906 1 дақиқа
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хакерлар ҳужуми сабаб кўплаб фуқароларнинг шахсий маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Марказий банк тўлов тизимларига нисбатан ҳеч қандай киберҳужум бўлмаганини маълум қилди.
Марказий банк фуқаролардан эҳтиёт бўлишни сўрамоқда. Хусусан:
номаълум ва шубҳали ҳаволаларга кирмаслик;
банк карта маълумотлари, SMS-кодлар ва паролларни ҳеч кимга бермаслик;
фақат расмий манбаларда эълон қилинган хабарларга ишониш;
шубҳали ҳолатларга дуч келинганда тегишли идораларга мурожаат қилиш.
Қайд этиш жоиз, кеча, 3 февраль куни ижтимоий тармоқларда 15 миллион ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат бўйича айни вақтда расмий текширувлар олиб борилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган пул маблағларини хакерлик ҳужуми орқали ўзлаштиришга уринган шахслар ушланганди.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль