Тўқаевга суиқасд уюштирмоқчи бўлган хорижий разведка агенти қўлга олинди
Олам
−
03 Апрель 2022
24842Қозоғистон махсус хизматлари Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга суиқасд уюштирмоқчи бўлган хорижий разведка агентини қўлга олди. Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“2022 йил 25 март куни Нур-Султон шаҳрида МХҚ контрразведкаси Қозоғистон Президентига ва бир қатор юқори мартабали давлат хизматчиларига суиқасд уюштиришни режалаштираётган хорижий разведка агенти, Қозоғистон фуқароси “А” ни қўлга олди. Шу билан бирга, у махсус ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган”, дейилади хабарда.
Қўлга олинган шахсдан хорижда ишлаб чиқарилган снайпер милтиғи овоз ўчиргичи, гиёҳванд моддалар ва катта миқдорда пул олинган.
“Бундан ташқари, агент “А” ижтимоий тармоқларда тегишли материалларни чоп этиш орқали Қозоғистонда Россияга қарши ташвиқотни тарғиб қилиш ва жамиятда русофобик қарашларни шакллантириш бўйича вазифаларни ишлаб чиққан. Дастлабки тергов давомида Қозоғистон фуқароси юқоридаги ҳаракатларни хорижий давлат манфаатларини кўзлаб, кўрсатмалар асосида содир этганини тан олди”, дейилган хабарда.
Ҳозирда МХҚ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь