Тўқаев ва Путин халқаро майдонда елкама-елка туришга келишиб олди
Олам
−
20 Август 2022
8453Кеча, 19 август куни Россия ва Қозоғистон Президентлари Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида бўлиб ўтган музокаралар дўстона руҳда ўтди, Қозоғистон раҳбари уларнинг натижаларидан мамнунлигини билдирди. Бу ҳақда республика раҳбарининг Матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди.
"Россия Президенти Владимир Путин билан Сочида бўлиб ўтган узоқ давом этган яккама-якка музокаралар якунлангач, Президент Қосим-Жомарт Тўқаев уларнинг натижаларидан мамнунлигини билдирди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, музокаралар ғоят дўстона муҳитда ўтган. Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорлик, икки мамлакатнинг халқаро майдондаги ўзаро ҳамкорлигига оид барча масалалар муҳокама қилинди”, деб ёзди Желдибай ўзининг Facebook саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ҳукуматлари томонидан давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни изчил амалга ошириш муҳимлиги бўйича ўзаро ҳамжиҳатлик билдирилган.
"Президентлар мунтазам амалий алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар. Қосим-Жомарт Тўқаев Владимир Путинга самимийлиги ва меҳмондўстлиги учун самимий миннатдорлик билдирди", дейди матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 август куни Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Сочига амалий ташрифи бўлиб ўтди. У ерда Тўқаев Россия Президенти билан учрашиб, 2,5 соат суҳбатлашди.
LiveБарчаси