Тўқаев Ўзбекистонга келди
Жамият
−
11 Апрель 4244 1 дақиқа
Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев амалий ташриф билан мамлакатга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбари кутиб олган.


Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали кутиб олиш маросими бўлган. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилган ва фахрий қоровул саф тортган. Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янграган.


Бугун етакчилар икки томонлама музокара ўтказади. Шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳамда бошқа тадбирлар режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти 2025 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга келиб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этганди.
Live
Барчаси