Тўқаев тартибсизликлар бўлган вилоятнинг раҳбарини ишдан бўшатди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Жамбил вилояти ҳокими Асқар Мирзахметовни ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот ҳизмати баёнот билан чиқди.

"Давлат раҳбарининг қарори билан Мирзахметов Аскар Исабекович аризасига биноан Жамбил вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди", дейилади Ҳукумат баёнотида. 

Қайд этилишича, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Бердибек Сапарбаев Жамбил вилояти раҳбари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Кордай тумани, Масанчи қишлоғида 7 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 атрофида оммавий муштлашув бўлиб ўтган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тартибсизликларда 70 га яқин киши иштирок этган. Тўқнашув пайтида қурол ишлатилгани ҳам айтилмоқда. 

Аввалроқ, оммавий муштлашув натижасида саккиз киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. Жароҳатланганлар орасида икки нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими ҳам бўлган. Тартибсизликлар вақтида 30 га яқин уй, 15 дўкон ва 23 та машина ёқиб юборилган.  Тартибсизликлар вақтида 47 киши ҳибсга олинган. Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамоат тараққиёти вазири Даурен Абаев маълум қилишича, низога маиший можаро сабаб бўлган

Ўрта Осиё минтақасида миллий можаролар бўлиб туриши янгилик эмас. Сўнгги 30 йил ичида минтақада ўнлаб миллий низолар бўлиб ўтди. Хусусан, 1989 йил Фарғона водийсида ўзбеклар ва месхети турклар ўртасида бўлган тўқнашувлар, шунингдек, 2010 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-қиргиз можаролари бунга яққол мисол бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг