Вазият таранглашмоқда. Қозоғистон жанубидаги можарода 8 киши ҳалок бўлди

World

6666

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарага яқин ҳудудида, Масанчи қишлоғида қозоқлар ва дунганлар ўртасида этник можаро келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ушбу воқеага ўз муносабатини билдирди. “Жамбил вилоятининг Кордай туманида безорилик ниятида бўлган гуруҳлар ўртасида оммавий муштлашув келиб чиқди. Фитначилар бундан фойдаланмоқчи бўлишди. Полиция вазиятни барқарорлаштириб, назорат остига олди. Жамоат тартибини бузишда айбдор бўлган шахслар жавобгарликка тортилади”, деган у.Сўнгги хабарларга кўра, ушбу тўқнашувларда саккиз киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам жароҳатланган. 47 киши ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Расмий манбалар вазият янада чигаллашаётганини маълум қилган.


Tags

Rate Count

454

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends