Тўқаев чегара яқинидаги этник можарога муносабат билдирди
Жамият
−
08 Февраль 2020
7231Аввалроқ, Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарага яқин ҳудудида этник можаро юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур воқеага Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўз муносабатини билдирди.
“Жамбил вилоятининг Кордай туманида безорилик ниятида бўлган гуруҳлар ўртасида оммавий муштлашув келиб чиқди. Фитначилар бундан фойдаланмоқчи бўлишди. Полиция вазиятни барқарорлаштириб, назорат остига олди. Жамоат тартибини бузишда айбдор бўлган шахслар жавобгарликка тортилади”, деган Тўқаев Twitter’даги саҳифасида.
Можаро сабабли Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида жойлаштирилган қирғиз чегарачилари хизмат ўташнинг кучайтирилган режимига ўтказилди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати хабар берди
LiveБарчаси