Тўқаев спорт қонунларига ўзгартириш киритишни буюрди

Спорт

image

Кеча, 26 ноябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Туризм ва спорт вазири Эрбол Мирзабўсиновнинг мамлакат спорт индустриясини кенг қамровли ислоҳ қилиш бўйича кўрсатмалар ижроси бориши тўғрисидаги ҳисоботини тинглади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарига болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш, ҳакамлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, хорижлик спортчилар сонини қисқартириш, федерациялар фаолиятини оптималлаштириш борасидаги ишлар тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди.

Эрбол Мирзабўсиновнинг айтишича, спорт соҳасида вертикал бошқарув тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Вазирлик ҳузурида махсус ташкил этилган гуруҳ аъзолари ҳудудлардаги спорт соҳаси ҳолатини атрофлича таҳлил қилган. Шунингдек, амалдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Халқаро федерациялар билан ҳамкорликни кенгайтириш, спорт инфратузилмасини янгилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Президент спорт ва туризм соҳасини янада такомиллаштириш бўйича вазир олдига қатор вазифаларни қўйди. Хусусан, бўлажак халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик даражасини ошириш зарурлиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг