Тўқаев Назарбоевга янги лавозим таклиф қилди
Олам
−
28 Апрель 2021
12172Аввалроқ Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат Халқ ассамблеяси раиси лавозимидан кетганини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистоннинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 28 апрель куни мамлакат Халқ ассамблеяси сессиясида сўзга чиқиб, Элбоши Назарбоевга янги лавозим таклиф қилди.
“Сизга, азиз Элбоши Нурсултон Абишевич, Ассамблеянинг фахрий раиси бўлиш ҳақидаги умумий таклифимизни қабул қилишингизни сўраб мурожаат қилмоқдаман. Ушбу мақом халқимиз ва давлатимиз олдидаги тарихий хизматларингиз туфайли ҳақли равишда сизга тегишли”, дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Назарбоев Қозоғистон Халқ ассамблеяси раҳбарлигидаги ваколатларини Президент Тўқаевга топширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь