Тўқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси раисини ишдан олди
Олам
−
11:58 1704 1 дақиқа
Қозоғистон Президентининг фармони билан Ермек Алдабергенович Сагимбаев Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 16 ноябрь куни Президент фармони билан Ермек Алдабергенович Сагимбаев Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Марат Ғатауллаевич Ирменов Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинланган. Шунингдек, у аввалги эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Ермек Алдабергенович Сагимбаев 1967 йил 11 октябрда туғилган. У 1994–2006 йилларда Қозоғистон миллий хавфсизлик органларида, 2006–2019 йилларда Президент хавфсизлик хизматида турли лавозимларда ишлаган. 2019–2021 йилларда Давлат қўриқлаш хизмати бошлиғи ўринбосари — Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи, 2021–2022 йилларда эса Давлат қўриқлаш хизмати бошлиғи бўлган. 2022 йил январь ойидан Миллий хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қилиб келган.
Live
Барчаси