Тўқаев Лиз Трассни табриклади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўзи ва халқи номидан Лиз Трассни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади.

Қозоғистон раҳбари Лиз Трасс ҳукумат раҳбари бўлган даврда Буюк Британия янада фаровон ва барқарор давлатга айланиш йўлида изчил ҳаракат қилишига ишонч билдирган.

“Қозоғистон Буюк Британия билан мустаҳкам дўстлик ришталари, умумий қадриятлар ва устуворликларга асосланган узоқ йиллик стратегик шерикликни юксак қадрлайди. Қозоғистон-Буюк Британия кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва долзарб глобал муаммолар бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш мақсадида яқин ҳамкорликка тайёр эканлигимга ишонч билдиришга ижозат этгайсиз”, дейилади Тўқаев йўллаган телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ҳукмрон Консерватив партия етакчилиги учун курашда ғолиб чиқди. 

47 ёшли Трасс номзоди учун Консерватив партиянинг 81 326 нафар оддий аъзоси овоз берди. Унинг рақиби, 42 ёшли собиқ Молия вазири Риши Сунак 60 399 нафар овоз олди. Лиз Трасс 6 сентябрь куни Буюк Британиянинг янги Бош вазири бўлди.

Трасс Буюк Британиянинг 56-Бош вазири (ёки бу лавозимни бир неча марта эгаллаганларни ҳисобга олган ҳолда 78-ҳукумат раҳбари) ва қиролича Елизавета II давридаги 15-Бош вазирга айланди. У, шунингдек, Маргарет Тэтчер (1979 йилдан 1990 йилгача Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилган) ва Тереза Мэйдан (2016 йилдан 2019 йилгача) кейин Вазирлар Маҳкамасини бошқарган учинчи аёлга айланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг