Тўқаев Қозоғистон Ҳукуматини истеъфога чиқарди

Олам

image

Қозоғистон Республикасининг Бош вазир Асқар Мамин бошлиқ Ҳукумати истеъфога чиқди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев тегишли фармонни имзолади.

Амалдаги Ҳукумат янги таркиб тасдиқлангунча вазифасини бажаришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 10 январь куни Қозоғистонда парламент сайлови бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг Биринчи Президени Нурсултон Назарбоев раҳбарлик қиладиган “Нур-Отан” партияси ғалаба қозонди.

Аввалроқ, Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг янги Ҳукумати ҳақида фикр билдириб, Асқар Мамин Бош вазир бўлиб қолишини хоҳлаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг