Тўқаев Эрдўған ёнига боради

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан келаси ҳафта расмий ташриф билан Туркияга боради. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Тўқаевнинг Туркияга расмий ташрифи жорий йилнинг 29 июль кунига белгиланган. Ташриф давомида Анқарада икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Музокаралар Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилади.

“Президентлар, шунингдек, Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг бешинчи йиғилишини ҳам ўтказади”, дея қўшимча қилинади хабарда. 

Маълумот учун, Тўқаев ва Эрдўған охирги бор 2024 йилнинг ноябрь ойида Бакуда ўтказилган Бутунжаҳон иқлим саммитида учрашган эди. Ўшанда икки давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашган ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашга келишиб олган эди.

Шунингдек, Туркия Президенти ўтган йил ёзда рафиқаси билан бирга Остона шаҳрига ташриф буюрган, у ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 11 июль куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммити арафасида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия ШҲТга аъзо бўлмоқчи эканлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг