Тўқаев Эрдўған ва рафиқасига тезроқ тузалиб кетишини тилади

Олам

image

Аввалроқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўғанда коронавируснинг “omicron” штамми аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Қозоғизтон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг туркиялик ҳамкасби ҳамда унинг рафиқасига тезроқ тузалиб кетишини тилади. Бу ҳақда, у ўзининг Twitter’ида пост қолдирди. 

“Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқасига коронавируснинг "omicron" штаммидан тезроқ тузалиб кетишини тилайман”, деб ёзди Тўқаев.

Айни вақтда Президент Эрдўған ва мамлакат Биринчи хонимида касаллик енгил кечмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари бугун, 6 февраль куни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берган.

“Бугун тонгда шифокоримиз текширувларни ўтказди. Шукрки, салбий ҳолат йўқ. Касаллик енгил ўтмоқда. Эмина хоним билан ишимизни уйдан давом эттиряпмиз”, деган Ражаб Тойиб Эрдўған.   

Эслатиб ўтамиз, Ражаб Тойиб Эрдўған рафиқаси Эмина Эрдўған билан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари Украина Республикасига ташрифни амалга оширган эди. Президент Туркияга қайтгач, унда коронавирус аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг