Коронавирусга чалинган Эрдўғаннинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Олам
−
06 Февраль 2022
7857Аввалроқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўғанда коронавируснинг “omicron” штамми аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтда Президент ва мамлакат Биринчи хонимида касаллик енгил кечмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари бугун, 6 февраль куни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
“Бугун тонгда шифокоримиз текширувларни ўтказди. Шукрки, салбий ҳолат йўқ. Касаллик енгил ўтмоқда. Эмина хоним билан ишимизни уйдан давом эттиряпмиз”, дейди Ражаб Тойиб Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, Ражаб Тойиб Эрдўған рафиқаси Эмина Эрдўған билан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари Украина Республикасига ташрифни амалга оширган эди. Президент Туркияга қайтгач, унда коронавирус аниқланган.
Маълумот учун, 67 ёшли Эрдўған ўтган йилнинг 14 январь куни коронавирусга қарши эмланганди.
LiveБарчаси