Тугамаган “Open budget” муаммоси: Қашқадарёдаги маҳаллага сифатсиз асфальт ётқизилди
Жамият
−
04 Май 2023
10267Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида “Open budget”да ютган йўлга жуда юпқа ва ўта сифатсиз янги асфальт ётқизилгани ҳақида хабар берилди. Ҳолатга Деҳқонобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳокимлик “Open budget” маблағлари йўл қурувчиси томонидан нотўғри сарфланиб, таъмирланиши керак бўлган йўлга юпқа ҳолатда асфальт ётқизилаётганини аниқлаган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида “Open Budget”да ютган йўлга жуда юпқа ва ўта сифатсиз янги асфальт ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Шердил Эргашевнинг маълум қилишича, мазкур камчилик аҳоли томонидан аниқланиб, масъулларга айтилган ва ўша куннинг ўзида, аниқроғи бундан уч кун аввал бартараф этилган.
“Шўргузар қишлоғида 2 км 270 метр йўлга асфальт қопламасини ётқизиш кўзда тутилган. Ҳозирда қурилиш ишлари давом этмоқда. Ушбу сифатсиз қилинган иш ўша жойнинг ўзида жамоатчилик назорати ва буюртмачи ташкилот масъули томонидан бартараф этилган. Қолаверса, шу воқеа сабаб ҳудудда туман ҳокимлиги, МФЙ масъуллари ва аҳолидан йўл бўйича жамоатчилик назорати тузилган”, дейди ҳоким ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, “Open budget” лойиҳасининг 2023 йилдаги биринчи мавсумида 33 минг 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган эди. Якунда 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Ажратилган бюджет 1 триллион 571 миллиард 963 миллион сўмни ташкил қилган. Кейинчалик Президент топшириғи билан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь