Цитрус мевалар учун бож имтиёзи узайтирилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда цитрус мевалари учун бож имтиёзлари йил охиригача узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев маълум қилди.

Депутатнинг манбаларга таяниб ёзишича, банан, ананас ва бошқа ситруслар учун бождан озод қилиш бўйича жорий йилнинг 1 майига қадар берилган имтиёзлар муддати йил охиригача узайтирилиши мумкин. 

Унинг сўзларига кўра, бу имтиёз аҳолининг харид қобилиятини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, инфлация даражасини 10-12 фоиз атрофида ушлаб туриш имконини беради.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 7 октябрдаги “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори билан авокадо, манго, киви ва бошқа мевалар божхона божидан озод қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, ўсимлик ёғи, гўшт ва картошка маҳсулотлари импорти ҳамда реализацияси учун қўшимча қиймат солиғидан (ҚҚС) берилган имтиёзлар муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиёз бож цитрус

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг