Цензура кучли давлатлар руйхати эълон қилинди
Олам
−
12 Сентябрь 2019
7642Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитасининг янги ҳисоботига кўра, Туркманистон цензураси кескин бўлган ўнта мамлакат орасида учинчи ўринда туради.
Дастлабки икки ўринни Эритрея ва Шимолий Корея эгаллаб турибди, дея ёзади “Хроника Туркменистана”.
Туркманистондан ташқари Саудия Aрабистони, Хитой, Вьетнам, Эрон, Экваториал Гвинея, Беларусия ва Куба. Ушбу рўйхат ЖҲҚнинг қамоққа олиш ва репрессив қонунлардан тортиб журналистларни кузатишгача, Интернет ва ижтимоий тармоқларга киришни чеклашгача бўлган ҳукумат тактикасидан фойдаланиш бўйича тадқиқотига асосланади.
Ҳисоботда айтилишича, ушбу 10 мамлакат мустақил оммавий ахборот воситаларининг ишини тақиқлаш ёки чеклаш, журналистларни қўрқитиш ёки қамоққа олиш, доимий мониторинг ва бошқа тазйиқ турлари билан халқаро стандартларни бузмоқда. Ўз-ўзини цензура қилиш кенг тарқалган.
Рўйхат етакчилари, Эритрея, Шимолий Корея ва Туркманистон, оммавий ахборот воситалари давлатнинг таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилади, мамлакатда ишлаётган чет эл журналистлари диққат билан кузатиб борилади.
“Бердимухамедов ҳаётнинг барча жабҳаларини, шу жумладан оммавий ахборот воситаларини мутлақ назоратга олиб, улардан шахсиятига сиғинишда фойдаланмоқда. Режим мустақил ОAВни бостиради, журналистларни ҳибсга олади ва қамайди. Барча оммавий ахборот воситалари ҳукумат томонидан бошқарилади ва назорат қилинади.
“Хроника Туркменистана” каби бир қанча мустақил туркман оммавий ахборот воситалари қувғинда ишламоқда ва сайтга киришга уринганлар ҳукумат томонидан сўроқ қилиниши мумкин. "Озодлик" радиоси мухбирлари тахаллус остида ишлайди, баъзилари қамоққа олинган, уларга ҳужум қилинган ва мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланган”, дейилади хабарда