Трасс биринчилардан бўлиб Зеленскийга сим қоқиб, унга ваъда берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Президенти Владимир Зеленский Лиз Трасс Буюк Британия Бош вазири бўлган вақтида гаплашган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.

“Бу Украина учун катта шараф”, дейди Зеленский кечки нутқида.

Трасс Зеленскийга уни “тўлиқ қўллаб-қувватлаши”ни ва Украина узоқ муддатда Британиянинг ёрдамига ишониши мумкинлигини тасдиқлаган, дейилади Британия ҳукумати баёнотида. Трасс хоним Украинага ташриф буюриш таклифини ҳам қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ҳукмрон Консерватив партия етакчилиги учун курашда ғолиб чиқди. 

47 ёшли Трасс номзоди учун Консерватив партиянинг 81 326 нафар оддий аъзоси овоз берди. Унинг рақиби, 42 ёшли собиқ Молия вазири Риши Сунак 60 399 нафар овоз олди. Лиз Трасс 6 сентябрь куни Буюк Британиянинг янги Бош вазири бўлди, у аввалроқ ҳукмрон Консерватив партияда етакчилик учун курашда ғалаба қозонган эди.

Трасс Буюк Британиянинг 56-Бош вазири (ёки бу лавозимни бир неча марта эгаллаганларни ҳисобга олган ҳолда 78-ҳукумат раҳбари) ва қиролича Елизавета II давридаги 15-Бош вазирга айланди. У, шунингдек, Маргарет Тэтчер (1979 йилдан 1990 йилгача Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилган) ва Тереза Мэйдан (2016 йилдан 2019 йилгача) кейин Вазирлар Маҳкамасини бошқарган учинчи аёлга айланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг