Транспорт воситаларини ижарага бериш осонлаштирилмоқда

Жамият

image
Наманганда 12 яшар қиз Damas ғилдираклари остида ҳалок бўлди north_east

Наманганда 12 яшар қиз Damas ғилдираклари остида ҳалок бўлди

Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш бекор қилинмоқда. Бу ҳақда кеча, 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Қайд этилишича, амалдаги қонунчилик автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномалари нотариал тасдиқлашни талаб этади. Бу ўз навбатида, автомототранспорт воситаларини ижарага бериш соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчилигини келтириб чиқармоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Бу каби шартномалар оддий ёзма шаклда тузилиши мумкинлиги белгилаб берилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ муносабатлар енгиллашади, ижара бозори ривожланади. Шунингдек, автомототранспорт воситаларини ижарага бериш соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчилиги, бюрократиянинг олди олинади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль

Баҳолаганлар

359

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг