Транспорт вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
09 июн 2025 11458 1 дақиқа
Афғонистондаги Саланг довонида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли довон вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди.
Афғонистон томонининг маълумотига кўра, Саланг довонида навбатдаги таъмирлаш жараёни олиб борилиши туфайли довон орқали катта ҳажмли юк транспорт воситаларининг ҳаракатланиши эртага, 10 июндан бошлаб вақтинча тўхтатилади.
Мазкур йўналиш орқали халқаро юк ташувларини амалга оширишни режалаштирган ташувчилардан ушбу жиҳатни инобатга олиш сўралган.
Транспорт вазирлиги Покистон ва Покистон портларига юк ташувларини бошқа муқобил транспорт йўналишлари орқали амалга оширишни тавсия этган.
Live
Барчаси