Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари қандай мақсадларга сарфланади?
Жамият
−
27 Май 2019 3602 1 дақиқа
Жорий йилнинг 24 май куни Ҳукумат қарори билан "Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисида"ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
• транспорт соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари;
• автовокзаллар, автостанциялар ва бекатларни қуриш;
• Транспорт вазирлиги тузилмасидаги ихтисослаштирилган автотранспорт корхоналари учун янги автотранспорт воситаларини сотиб олиш;
• транспорт соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;
• ходимларни рағбатлантириш.
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш ҳайъат томонидан амалга оширилади.
Ҳайъат ўз фаолиятини Ижро этувчи орган орқали амалга оширади. Унинг таркиби транспорт вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Live
Барчаси