Трампнинг Instagram ва Facebook’даги аккаунтлари қайта тикланади

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram’даги аккаунтлари икки йиллик блокланишдан сўнг қайта тикланадиган бўлди. Бу ҳақда кеча, 25 январь куни Meta Ташкилотининг Глобал масалалар бўйича президенти Ник Клегг ўз блогида маълум қилган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 6 январида Капитолийга таҳдидлар сабаб блокланган Трамп аккаунтлари яқин ҳафталар ичида таҳдидларнинг камайиши ортидан қайта тикланади.

“Жамоат хавфсизлиги учун хавф етарли даражада камайди. Шундай қилиб, биз яқин ҳафталарда жаноб Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини қайта тиклаймиз. Бироқ биз буни такрорий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун янги тўсиқлар билан амалга оширамиз”, деб ёзади Ник Клегг блогда.

Таъкидлаш жоизки, ўзининг Facebook ва Instagram аккаунтлари қайта фаоллаштирилгани билан Трамп Оқ уй учун бўладиган учинчи курашида ўз таклифини илгари суриш учун кучли алоқа ва маблағ йиғиш платформаларига кириш имкониятига ҳам эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Трампнинг Twitter'даги аккаунти ҳам тикланган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг